11:51 / 07.12.2016
6 644

Обама АҚШ “Толибон”ни йўқ қила олмаслигига иқрор бўлди

Обама АҚШ “Толибон”ни йўқ қила олмаслигига иқрор бўлди

АҚШ “Толибон” ҳаракатини йўқ қилиш ҳолатида эмас, Афғонистондаги хавфсизлик кучларига бу мамлакатда тинчлик ўрнатишга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда 6 декабрь куни АҚШ президенти Барак Обама айтиб ўтди.

"Афғонистондаги вазият оғирлигича қолмоқда, у ердаги уруш 30 йилдан бери давом этмоқда. АҚШ урушни тугатиш учун “Толибон”ни йўқ қила олмайди. Аммо биз “Ал-Қоида” у ерда жангариларга бошпана беришига тўсқинлик қилишимиз ва бу борада афғон хавфсизлик кучларига ёрдам беришимиз мумкин", — деди Обама Флоридада терроризмга қарши кураш ҳақида нутқ сўзлар экан. Президентнинг чиқишини Оқ уй сайти транслиция қилиб турибди.

Обаманинг тасдиқлашича, айни дамда Афғонистонда “10 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи” бор. Президентнинг маълум қилишича, улар афғон хавфсизлик кучларига таянч бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама АҚШ “Толибон”ни йўқ қила олмаслигига иқрор бўлди