АҚШнинг 17 та штати расмийлари Барак Обамани судга берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2014 | 13:15 ZAMIN.UZ / Дунё / 04 Декабр 2014 года
1 479

АҚШнинг 17 та штати расмийлари Барак Обамани судга берди

АҚШнинг 17 та штати расмийлари Барак Обамани судга берди

АҚШ президенти Барак Обама томонидан имзоланган мамлакатдаги миллионлаб ноқонуний муҳожирларни қонунийлаштириш тўғрисидаги фармонни ноқонуний деб ҳисоблаган 17 та штат расмийлари федерал ҳукуматни судга берди, Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Президент ўзининг Конгресс томонидан тегишли тартибда қабул қилинган қонунларнинг ижросини кузатиш мажбуриятини инкор қилиб ва иммиграция қонунларини қайтадан ёзишга уринмоқда. Аслида унинг бундай ваколати йўқ», − деди ушбу ташаббус муаллифларидан бири, Техас бош прокурори Грег Эбботт.

Обама АҚШ конституциясини бузди деб ҳисоблаётган штатлар ҳукуматлари суд унинг фармонини блоклаб қўйишини истамоқда. Шунингдек, даъвогарлар «амнистия» тўғрисидаги қарор мамлакат жанубий чегарасидаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштиришидан хавотирланмоқда.

Фото: www.nbcnews.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru