14:49 / 12.12.2016
6 262

Истанбулдаги теракт қурбонлари сони 44 кишига етди

Истанбулдаги теракт қурбонлари сони 44 кишига етди

Истанбулдаги иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 44 кишига етди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Унинг маълумотларига кўра, оғир ярадор бўлганларнинг баъзилари касалхонада вафот этган. Аввалроқ 39 кишининг ҳалок бўлгани хабар берилган эди. Касалхоналарда 150 дан ортиқ киши ётибди. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Курдистон озодлиги қирғийлари» радикал ҳаракати расмий сайтида жойлаштирган баёнотида Истанбулда содир этилган терактлар учун жавобгар эканлигини тан олганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Истанбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулдаги теракт қурбонлари сони 44 кишига етди