Қирғизистон ҳам Ўзбекистондан ортда қолишни хоҳламади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-12-2016 | 12:13 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Декабр 2016
855

Қирғизистон ҳам Ўзбекистондан ортда қолишни хоҳламади

Қирғизистон ҳам Ўзбекистондан ортда қолишни хоҳламади

2016 йилнинг 19 декабр куни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси фуқаролари 5 кун муддат ичида давлат идораларида рўйхатдан ўтишдан озод қилинган давлатлар рўйхатини тасдиқлайди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Таъкидланишича, Жоғорғу Кенеш томонидан Қирғизистоннинг "Ташқи миграция тўғрисида"ги қонунига жорий йилнинг 5 ноябр куни тузатишлар киритилган. Қонунда Қирғизистонга 5 кундан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун давлат идораларида рўйхатдан ўтиш тартиби шарт этиб белгиланган. Хабарда ёзилишича, бу ҳолат туризм соҳасидаги тадбиркорларни қаттиқ ғазаблантирган.

Спутник Қирғизистон нашрида ёзилишича, янги қонун ташқи миграция соҳасида ҳукумат ваколатларини ҳам анча кенгайтирган. Бу — қарор самарадорлигини ошириш мақсадида қилингани таъкидланмоқда.

18 ноябр куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун бўйича расмий Бишкек: Украина, Қозоғистон, Туркманистон, Саудия Арабистони, Туркия, Россия, АҚШ, Франция ва бошқа давлатлардан бўлган фуқароларга рўйхатдан ўтишни расман бекор қилмоқчи.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru