14:48 / 14.12.2016
7 020

Вьетнамда Зика вируси авж олмоқда

Вьетнамда Зика вируси авж олмоқда

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида Зика вируси билан боғлиқ 119 ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

"Вирус борлиги аниқланган 119 кишидан 14 таси ҳомиладор аёллардир", - дея таъкидланган хабарда. Шаҳар соғлиқни сақлаш органлари касаллик янада тарқалмаслиги учун ҳукумат ва маҳаллий аҳолини вирус тарқатувчи чивинлар билан фаолроқ курашга чақирмоқда.

Маълумот учун, Зика вируси илк бора Угандада 1947 йили аниқланган бўлиб, у Aedes aegypti чивини орқали тарқалади. Безгак Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америкада, шунингдек Тинч океани минтақасида қайд этилган. Вирус сабаб ҳомиладор аёллар кўпроқ азият чекади – у томонидан чақирилувчи хасталиклар ҳомила ривожида турли камчиликларни келтириб чиқаради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вьетнамда Зика вируси авж олмоқда