16:46 / 18.12.2016
8 435

Рамзан Қодиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилган 4 нафар жиноятчи йўқ қилинганини билдирди

Рамзан Қодиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилган 4 нафар жиноятчи йўқ қилинганини билдирди

Грознийда 18 декабрь, якшанбага ўтар кечаси бир гуруҳ жиноятчилар йўқ қилинди. Бу ҳақда журналистларга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

«Тунда Октябрь туманида қуролли кишилар гуруҳи полиция ходимига ҳужум уюштиргани ва автомашинасини эгаллаб олгани ҳақида маълумот олинди. Дарров ‘Қўлга олиш’ режаси жорий этилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, улар бошқа полициячининг уйига киргани, бироқ тополмай, яширингани ҳақида хабар олинди.

Бироз вақтдан сўнг шаҳар чорраҳаларини қамал қилган полициячилар жиноятчилар автомобилини изига тушишга муваффақ бўлди. Машинани тўхтатишга уриниш чоғида жиноятчилар йўл-патруль хизмати ходимини уриб юборди ва ўт очиб, яширинишга ҳаракат қилди. Жавоб ўти билан уларнинг ҳаракатига чек қўйилди. Тўрт нафари ўлдирилди, икки нафари жароҳат билан касалхонага етказилди», — таъкидлади Қодиров.

Ҳодиса жойида тезкор гуруҳ ишламоқда, жиноятчилар шахси аниқланмоқда. Улар билан аёл киши ҳам бўлгани билдирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Грознийда полициячиларга ҳужум қилган 4 нафар жиноятчи йўқ қилинганини билдирди