Рим папасининг айпади кимошди савдосида 30,5 минг долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-04-2015 | 16:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 15 Апрел 2015 года
741

Рим папасининг айпади кимошди савдосида 30,5 минг долларга сотилди

Рим папасининг айпади кимошди савдосида 30,5 минг долларга сотилди

Уругвайда ташкил этилган кимошди савдосида Рим папаси Франциск ишлатган iPad 4 30,5 минг долларга баҳоланди. Бу ҳақда El Observador хабар бермоқда.

iPad 4 учун шунча пул тўлаган харидор ўз шахсини ошкор этмаган, лекин унинг аргентиналик экани айтилмоқда. Сотувдан тушган маблағ Уругвайдаги мактаблардан бирини ривожлантириш учун йўналтирилади.

Малъум бўлишича, кимошди савдосида нинг бошланғич нархи 20,5 минг долларга баҳоланган, 4 минут ичида унинг нархи 25 минг долларга етган. Кейин бу буюм учун асосан икки талабгор ўртасида кураш кечган ва нарх 30,5 минг долларга етганида болға урилган.

Маълумот учун, ушбу айпад Рим папасининг уругвайлик дўсти, роҳиб Гонсало Аэмильюс томонидан сотувга қўйилган. У 2013 йилда папанинг қасамёд қилиш маросимини кузатиш учун Римга борганида Франциск унга ўз айпадини совға сифатида бериб, яхши мақсадда ишлатишини тилаган.

Бироз олдинроқ, Рим папасига тегишли бўлган Harley-Davidson мотоцикли кимошди савдосида 241,5 минг долларга сотилгани хабар қилинган эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru