АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путиндан мактуб олганини маълум қилди.
Трамп штабида айтилишича, 15 декабрда олинган мактубда Путин Россия ва АҚШ икки томонлама муносабатларни тиклаш учун сермазмун қадамларни қабул қилишига ва халқаро саҳнадаги ҳамкорликни янги сифат даражасига олиб чиқишига умид билдирган.
Мактубда айтилишича, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар замонавий дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиб қолади ва охирги йиллардаги глобал ва минтақавий жиддий чақириқлар буни исботлайди.
"Владимир Путиндан жуда ёқимли мактуб, унинг ғоялари жуда тўғридир. Мен икки томон бу ғояларга амал қилишга қодир бўлишларига ва биз муқобил йўлдан боришимизга тўғри келмаслигига умид қиламан", деб изоҳ берган Трамп мактубга.
Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Трампга Рождество ва Янги йил байрамлари муносабати билан табрик мактуби юборганини тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади