Туркияда интернет орқали терроризмни тарғиб қилган 1656 киши ҳибсга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-12-2016 | 21:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Декабр 2016
369

Туркияда интернет орқали терроризмни тарғиб қилган 1656 киши ҳибсга олинди

Туркияда интернет орқали терроризмни тарғиб қилган 1656 киши ҳибсга олинди

Туркияда ярим йил ичида ижтимоий тармоқларда терроризмни тарғибот қилганликда айбланаётган 1656 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.

Идорада қўлга олинганларга нисбатан терроризм, адоват ва зўравонлик тарғиботига доир айбловлар қўйилган. Бундан ташқари, уларнинг орасида давлат бошқарувидаги шахсларни ҳақорат қилган кишилар ҳам бор.

Ички ишлар вазирли сўнгги олти ой ичида мамлакат бўйлаб 3710 кишига нисбатан тергов иши очилганлиги, улардан 1656 нафари суд қарори билан ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган.

Манбага кўра, 1203 нафар шахс шартли равишда ушлаб турилибди, 767 нафари эса сўроқ қилингандан кейин озод қилинган. 84 нафар гумондор бўйича тергов иши давом этмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru