23:40 / 27.12.2016
6 714

Истанбулда Гулен тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди

Истанбулда Гулен тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди

Истанбулда Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти (FETÖ) тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди. Бу ҳақида Кун.уз нашри хабар берди.

Судланувчиларнинг 29 нафари полиция ходими бўлиб, уларнинг 25 нафари ҳибсга олинган. Ҳарбий тўнтарув ҳаракати содир этилган кун судланувчилар давлат раҳбарининг Истанбулдаги Тарабья туманида жойлашган "Хубер" қароргоҳини ҳимоя билан таъминлаш буйруғига итоат қилишдан бош тортишган.

Полициячилар шунингдек мамлакат конституцион тизимини ўзгартиришга уринишда айбланмоқда.

Истанбул прокуратураси томонидан тайёрланган 59 саҳифали ҳужжатга кўра, судланувчилар давлат раҳбари ҳимояси учун қароргоҳга йўл олиш буйруғига итоат этмаслик билан бирга ўз хизматдошларини ҳам улардан ўрнак олиб, тўнтарув ҳаракатига қарши чиқмасликка чорлашган.

Прокуратура 21 нафар полициячига уч умрбоқий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса - 15 йиллик қамоқ жазосини талаб қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда Гулен тарафдорлари иши бўйича биринчи суд жараёни бошланди