АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга махсус мурожаатида Транс-Тинч океани ҳамкорлиги бўйича келишувни имзолаш ваколатини Оқ уйга беришни сўради, деб хабар бермоқда "Kun.uz".
Конгресс президентга махсус савдо ваколатларини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Унга кўра, АҚШ маъмурияти савдо шартномаларини имзолайди, Конгресс эса унга ўзгартиришлар киритмай, фақат тасдиқлаш ёки рад қилиш ваколатига эга бўлади. Оқ уй бу ваколатлардан Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда фойдаланмоқчи. Маълумки, ушбу минтақага жаҳон иқтисодиётининг 40 фоизи ва жаҳон савдосининг 30 фоизи тўғри келади.
“Харидорларимизнинг 95 фоизи хорижда экан, жаҳон иқтисодий қонунларини Хитой каби мамлакатлар эмас, бизнинг ўзимиз яратишимизга амин бўлишимиз керак, – деган президент ўз мурожаатида. – Экспорт туфайли 11 млн иш ўрни яратилган, экспорт қилувчи компаниялар бошқаларга нисбатан каттароқ маош тўлашини биламиз. Бугун биз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз учун янги бозорлар очиш имкониятига эгамиз”.
Обаманинг фикрича, янги қонун лойиҳаси АҚШга ўтмиш хатоларини такрорламасликка ва савдо-сотиқнинг янги қонунларини яратишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди