13:14 / 17.04.2015
7 665

АҚШ десантчилари Украина ҳарбийлари билан машғулот ўтказади

АҚШ десантчилари Украина ҳарбийлари билан машғулот ўтказади

Украинага етиб келган АҚШ десантчилари гуруҳи маҳаллий ҳарбий хизматчилар билан ўқув машғулотлари олиб боради. Бу ҳақда АҚШнинг Киевдаги элчиси Жеффри Пайетт Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган, деб "Kun.uz" хабар бермоқда.

“АҚШнинг 173-бригадаси десантчилари Украина ҳарбийлари билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун етиб келди”, – дейилади хабарда.

Апрель ойида Украина ҳарбийлари америкалик мутахассислар иштирокида машғулотлар ўташи ҳақида президент матбуот котиби Святослав Цеголко баёнот берган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ десантчилари Украина ҳарбийлари билан машғулот ўтказади