20:49 / 18.04.2015
7 297

Путин АҚШда сайланадиган ҳар қандай президент билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Путин АҚШда сайланадиган ҳар қандай президент билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Россия президенти Владимир Путин “Вести в субботу” дастури эфирида Россия АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонадиган ҳар қандай раҳбар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

“Биз АҚШ халқи сайлайдиган ҳар қандай давлат раҳбари билан ишлашга тайёрмиз. Биз дунёнинг йирик ва нуфузли давлати билан ҳамкорлик қилмоқдамиз”, – деган Путин АҚШ президентлигига номзодлардан (Ҳиллари Клинтон ва Жеб Буш) қай бирини маъқул кўриши тўғрисидаги саволга жавобан.

Шу билан бирга, Путин икки давлат ўртасида хавфсизлик масаласи ва айрим халқаро масалалар бўйича муаммолар борлигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 2016 йилда бўлиб ўтади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин АҚШда сайланадиган ҳар қандай президент билан ҳамкорлик қилишга тайёр