11:47 / 08.01.2017
7 826

Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди

Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди

60 миллион Канада доллари (45,4 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги ютуқ чиққан Lotto Max лотерея чиптаси Квебек провинциясида сотилди. Бу ҳақда Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

Шунингдек, яна 18 кишига 1 миллион Канада долларидан (760 минг доллар) ютуқ насиб этди. Бу чипталар Канаданинг деярли барча провинцияларида сотилган.

Маълумот учун, 2015 йил октябрида «49 дан 6» лотереясида мамлакат тарихидаги энг йирик — 64 миллион Канада доллари миқдоридаги (49,5 миллион доллар) жекпот ўйналганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада 45 млн доллар ютуқ келтирган лотерея чиптаси сотилди