Сеулдан чақиртириб олинган Япония элчиси Жанубий Кореяни яқин кунларда тарк этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-01-2017 | 12:34 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Январ 2017
168

Сеулдан чақиртириб олинган Япония элчиси Жанубий Кореяни яқин кунларда тарк этади

Сеулдан чақиртириб олинган Япония элчиси Жанубий Кореяни яқин кунларда тарк этади

Япон оккупацияси вақтида жинсий зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларга Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Япониянинг бош консуллиги рўпарасида ўрнатилган аёл ҳайкали атрофидаги вазият сабабли ортга чақиртириб олинган Япониянинг Сеулдаги элчиси Ясумаса Нагаминэ ҳамда Пусандаги бош консули Ясухиро Моримото Жанубий Кореяни 9 январда тарк этадилар. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлигига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга 6 январда Токио ўзининг элчисини ҳайкалнинг ўрнатилишига жавоб чораси сифатида ортга чақиртириб олишини айтган. "Бундай ҳаракатлар икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Биз Жанубий Корея томонига бу масалани тегишли тарзда ҳал қилишни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилганмиз, бироқ ҳеч қандай чоралар кўрилмаган", деб айтди Суга.

Можарога сабаб бўлган ҳайкал Жанубий Корея жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан 28 декабрда Пусанда маҳаллий ҳокимият билан келишилмаган ҳолда ўрнатилган. Бироқ бу ҳайкал шу куни олиб ташланган. 30 декабрда фаоллар шаҳар маъмурияти рухсати билан ҳайкални яна япон консуллиги ёнида ўрнатишган. Япон томони бунга қарши чиқмоқда.

Сеул маълумотларига кўра, Иккинчи жаҳон уруши вақтида 200 мингга яқин кореялик ва хитойлик аёллар япон ҳарбийлари билан жинсий алоқаларга киришга мажбур қилинганлар.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru