16:26 / 08.01.2017
6 278

Рим папаси зирҳли папамобилдан воз кечди

Рим папаси зирҳли папамобилдан воз кечди

Рим папаси Франциск ўз вазифадошларидан фарқли ўлароқ, чет элга сафарлари чоғида зирҳли автомобилда ҳаракатланмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри. Бу ҳақда понтифик италиялик журналист ва Ватикан бўйича мутахассис Андреа Торниеллининг «Саёҳат» китобига ёзган сўзбошида айтиб ўтди.

Руҳонийнинг аниқлик киритишича, юзага келиши мумкин бўлган хавфларга қарамай, у одамларга яқин бўлишни истайди. «Балки бу тентакликдир, бироқ шуни айтишим керакки, мен ўзим учун ҳеч ҳам хавотирланмайман. Аммо мен билан бирга саёҳат қиладиган ва мен турли мамлакатларда учратадиган одамлар ҳақида ташвишланаман», — дея қайд этди Рим папаси.

У, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари зарур эканлигини тушунишини, бироқ «епископ — бу руҳоний, ота эканлиги ҳамда у ва одамлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги кераклиги»ни қўшимча қилди.

Reuters таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида Италия полицияси Европада терактлар кўпайгани туфайли Ватикан ҳудудида хавфсизлик чораларини анча кучайтирди. Шунга қарамай, Франциск Рим бўйлаб ҳамон Ford Focus’да ҳаракатланиб, соқчилари кўзга ташланмаслигини талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси зирҳли папамобилдан воз кечди