14:27 / 15.01.2017
6 039

АҚШда Трампга қарши намойишлар ҳафталиги бошланди

АҚШда Трампга қарши намойишлар ҳафталиги бошланди

АҚШда ҳуқуқ фаоллари мамлакатнинг янги сайланган президенти инауграцияси арафасида унга қарши намойишлар ҳафталигини бошлади.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ёмон об-ҳаво бўлишига қарамасдан Мартин Лютер Кинг мемориали олдида 2 минг киши тўпланиб, норозилик акцияси бошлаган.

Намойишчиларнинг етакчилари бошқаларни Трамп бекор қилишга ваъда берган Obamacare ислоҳоти ўз кучида қолишни талаб қилишга чақирмоқда.

"Биз кучли ёмғир остида марш қилиб ўтди, биз истаймизки, халқ биз курашиб эришган ютуқлар бир сайлов билангина бекор бўлмаслигини тушунсин", — деган митинг ташкилотчиларидан бири, ҳаракат етакчиси Альфред Шарптон.

Митингга кутилганидан кам одам келган, Шарптон буни кучли ёмғир ва ҳарорат совуқлиги (0 даража) билан тушунтирган.

Трампнинг инауграциясидан олдинги ва кейинги кунларда намойиш ўтказиш ғоясига 30 гуруҳ қўшилган.

Трампнинг инауграция маросими 20 январь куни ўтказилади.

Шунингдек, инаугурация арафасида Трампнинг Республикачилар ва Демократлар партиясидаги кўплаб таниқли рақиблари Вашингтондан кетмоқда.

Баъзилар Оқ уйнинг янги хўжайинига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқиш учун пойтахтдан кетаётган бўлса, баъзилар шунчаки шаҳардаги тантаналарни томоша қилишни истамаяпти.

Демократларнинг бир қисми ҳукумат топширилишини кузатиш учун Вашингтонда қолади. Улар Трампга қарши чиқаётган республикачилар билан бирга 20 январга белгиланган асосий намойишда қатнашмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Трампга қарши намойишлар ҳафталиги бошланди