20:39 / 18.01.2017
6 029

Мосулнинг шарқий қисми ИШИДдан тозаланди

Мосулнинг шарқий қисми ИШИДдан тозаланди

Ироқ махсус кучлари Мосул шаҳрининг шарқий қисми ИШИД жангариларидан тозаланганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

Қўшин қўмондони, генерал Абдулғани ал-Асадийнинг сўзларига қараганда, ҳукумат қўшинлари Дажла дарёсининг чап қирғоғидаги ерларни ўз назоратига олди. Бу ерда Мосул шаҳрининг шарқий туманлари жойлашган.

Бундан ташқари, шаҳарнинг шарқий қисмини қайта тиклаш режаси ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мосулнинг шарқий қисми ИШИДдан тозаланди