10:54 / 21.01.2017
5 911

Оқ уй сайтидан Обама вақтидаги маълумотлар ўчириб ташланди

Оқ уй сайтидан Обама вақтидаги маълумотлар ўчириб ташланди

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп инаугурациясидан кейин президентнинг расмий сайтидан Барак Обама президентлиги вақтида чоп этилган маълумотлар ўчириб ташланди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Трамп 20 январда маҳаллий вақт билан соат 12.00да ўз лавозимига киришди ва бир неча дақиқадан кейин Оқ уй сайтида янги маъмуриятнинг ташқи сиёсат, энергетика, мудофаа, ҳуқуқ-тартибот, иқтисодиёт соҳаларидаги ҳаракатлар дастури пайдо бўлди.

Бир вақтнинг ўзида сайтнинг барча қолган бўлимлари ҳам янгиланди, сайтнинг структураси ва стили аввалгидек қолди. Бўлимларнинг аксариятида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ уларда Трамп ва вице-президент Майк Пенс ва уларнинг рафиқалари ҳақида маълумот чоп этилган.

Обама раҳбарлиги вақтидаги маълумотлар билан бирга экологияни ҳимоя қилиш ва жинсий озчиликлар масалаларига бағишланган бўлимлар ҳам ўчириб ташланган.

Трамп аввалги нутқларида иқлимнинг ўзгариши билан курашиш дастурлари ҳақида гумон билан гапирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй сайтидан Обама вақтидаги маълумотлар ўчириб ташланди