Таиланд жанубида кузатилаётган кучли сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 80 кишига етди, яна 4 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда фавқулодда ҳолатлар оқибатини бартараф этиш департаменти шанба куни хабар берди, дея ёзади Кун.уз сайти.
Кучли сув тошқинларига минтақада январь бошидан бери кузатилаётган кучли ёмғирлар сабаб бўлган. Синоптиклар етти вилоят ҳудудида дам олиш кунлари яна ёмғир ёғишини тахмин қилмоқда. Сиам бўғозида катта тўлқинлар кутилмоқда, кичик кемалар эгаларига соҳилда қолиш тавсия қилинди.
Қутқарувчилар маълумотига кўра, Жанубий Таиландда кучли ёмғирлар оқибатида юз минглаб уй хўжаликлари сув остида қолган. У ерда 1,7 миллион киши истиқомат қилади. Хорижлик фуқаролар орасида жабрланганлар борасида хабар берилмади.
Сув тошқинлари катта иқтисодий зарар етказди. Кўплаб ҳудудлардаги гуруч майдонлари, шунингдек юзлаб фабрика ва заводлар сув остида қолган. Табиий офат оқибатида етказилган молиявий зарар миқдори 2,8 миллард АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.
Таиланд жанубига кучли ёмғирларни циклон (атмосфера гирдоби) олиб келган. Бош вазир Прают Чан-Оча мамлакатда кузатилаётган ноқулай об-ҳавони “сўнгги 30 йил давомидаги энг ёмони” деб атади. Аксарият курортларга сув тошқинларидан зарар етмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади