АҚШ президенти Дональд Трамп лавозимига киришиш муносабати билан ташкил этилган тантанали тушлик вақтида сайловлардаги рақиби Ҳиллари Клинтонни олқишлашни ташкиллаштирди. Бу ҳақда "Mediaite"га асосланиб "Кун.уз" хабар қилмоқда. Собиқ давлат котиби тантанага ташриф буюрган ва улар қўл бериб кўришишди. Тушликдан сўнг, Трамп микрофон ёнига бориб, тўпланганларга мурожаат қилди.
«Президен Билл Клинтон ва давлат котиби Ҳиллари Клинтон ташриф буюришлари билан мени икром қилишди», — деди Трамп. Шундан сўнг, залда қарсаклар овози эшитилди, янги давлат раҳбари эса, бу билан ҳам қониқмай, барча меҳмонларни тик туриб олқишлашга чорлади.
Трампнинг ўзи ҳам бирмунча вақт олқишлаб, қарсаклар овози тинганда шундай деди: «Бошқа гапга ҳожат йўқ, чунки мен бу икки инсонни жуда ҳам ҳурмат қиламан».
Ҳиллари Клинтон, ўз навбатида, бунинг учун миннатдорлик изҳор қилди. «Мен бугун демократиямиз ва қадриятларимизга ҳурмат кўрсатиш мақсадида бу ердаман. Мен ҳеч қачон, мамлакатимиз ва унинг келажагига ишонишдан тўхтамайман», — деб ёзган Клинтон хоним Twitter микроблогида.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!