01:17 / 22.01.2017
5 944

Нигериядаги хато авиазарба қурбонлари сони 230 нафардан ошиб кетди

Нигериядаги хато авиазарба қурбонлари сони 230 нафардан ошиб кетди

Нигерия ҳарбий ҳаво кучлари самолёти томонидан Камерун билан чегара яқинидаги Ренн шаҳрида жойлашган қочоқлар лагерига 17 январь куни хатолик оқибатида берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 236 нафарга етди. «ТАСС»га таяниб «Дарё» ёзишича, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Воқеа юз берган Кала-Балге тумани раҳбарининг AFP’га берган интервьюсига кўра, қурбонларни дафн қилган одамлар унга 234 киши ҳалок бўлгани ҳақида ахборот берган, яна икки киши эса олинган жароҳатлар сабаб «яқинда шифохонада вафот этган».

Нигерия ҳарбий ҳаво кучларининг самолёти 17 январь куни «Боко ҳарам» террорчилик ташкилотига қарши операция вақтида хатолик сабаб мамлакат шимоли-шарқидаги қочоқлар лагерига зарба берган.

Мамлакат ҳукумати ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш юзасидан махсус қўмита тузган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигериядаги хато авиазарба қурбонлари сони 230 нафардан ошиб кетди