10:40 / 22.01.2017
6 387

Ҳиндистонда 25 млн киши иштирокида намойиш бўлиб ўтди

Ҳиндистонда 25 млн киши иштирокида намойиш бўлиб ўтди

Ҳиндистоннинг Биҳар штатида истиқомат қилувчи 110 млн фуқаронинг салкам чорак қисми, 25 млнга яқин киши бир-бирининг қўлларидан ушлаган ҳолда 2016 йилда амалга киритилган қонунни қўллаб-қувватлаб чиқди. Қонунга кўра, штат бўйлаб ҳар қандай спиртли ичимликни сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган эди. Бу ҳақда Hindustan Times газетасига асосланиб Кун.уз сайти хабар берди.

Маҳаллий мулозимларнинг хабар қилишича, намойишга чиққанлар дунёдаги энг узун тирик занжирни ташкил қилишган. Намойиш штатнинг 38 туманида бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтган. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, занжир 3та сунъий йўлдош, 4та ўқув-машғулот самолёти ва 40 дрон воситасида суратга олинган. Шунга кўра, штат маъмурияти Гиннесснинг рекордлар китобини ушбу воқеани қайд этишга ундаган.

Гап шундаки, спиртли ичимликларга қарши қонун қабул қилингач, маҳаллий мухолифат ҳужжатга қарши чиқди. Шундан сўнг, аҳоли ҳукумат қарори билан якдил эканлигини билдирди. Қонунни, шунингдек, мамлакат бош вазири Нарендра Моди Тибет диний руҳонийси далай-лама ҳам қўллаб-қувватлаган эди.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 25 млн киши иштирокида намойиш бўлиб ўтди