Янги йил кечаси куни Истанбулдаги тунги клубилардан бирида теракт содир этган шахс воқеадан 16 кун ўтиб, Эсенюрт туманида қўлга олинганди. Террорчи Абдулқодир Машарипов ушланган вақтда унинг қўл телефони ва ноутбуки полиция томонидан олиб қўйилди ва текширилди.
Ноутбукдаги маълумотлардан аниқланишича, Янги йил кечаси Истанбулда иккита теракт уюштирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда “Haber7.com” сайтига таяниб “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
Компьютердаги овозли ва матнли хабарлар орқали 5 та терактдан иккитаси Истанбул шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилгани аниқланди. Улардан бири тунги клубдаги теракт бўлса, иккинчиси бошқа жойда содир этилиши керак эди.
Айни вақтда полиция иккинчи террорчини қидириш ишлари бошлаб юборган. Абдулқодир Машарипов юрган Зейтинбурну ва Башакшаҳардаги барча кўча камералари ёзувлари синчковлик билан ўрганилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!