14:19 / 23.01.2017
11 807

Ҳиндистонлик сиам эгизаклари бир кишига кўнгил қўйишди

Ҳиндистонлик сиам эгизаклари бир кишига кўнгил қўйишди

45 ёшли Ганга ва Жамуна Мондалалар - сиам эгизаклари. Улар дунёга "Ўргимчак опа-сингил" номи билан танилган. Бу ҳақда Nur.kz нашрига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Улар Ғарбий Бенгалия, Ҳиндистонда яшашади. Бир оилада дунёга келган эгизакларнинг ошқозони умумий, лекин уларнинг ҳар бири ўз юраги, буйраги ва жигарига эга. Эгизакларнинг ота-онаси тиббий ёрдам тўловларини амалга оширолмагани сабаб ўсмирлик чоғида улардан воз кечишган.

Бироқ шунга қарамай опа-сингиллар омон қолишган. Ганга ва Жамуна “Дримлэнд” циркида ишлаб, Ҳиндистон бўйлаб гастроль сафарларида бўлишган. Кишилар уларни кўргани келгани учун пул тўлашарди.

Ўзининг "ноодатий" ташқи қиёфаси туфайли Ганга ва Жамуна узоқ вақт шахсий ҳаётни изига қўя олишмади. Кўпчилик уларнинг устидан кулар ёки чиқиштирмасди.

Бироқ кунларнинг бирида опа-сингиллар Жасамуддин Аҳмад исмли карнавалчини учратиб қолишди... ва кутилмаганда шу инсонга кўнгил қўйишганини англаб етишди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик сиам эгизаклари бир кишига кўнгил қўйишди