Google топ-менежери Эверестда қор қўчкисида ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-04-2015 | 11:52 ZAMIN.UZ / Дунё / 26 Апрел 2015 года
723

Google топ-менежери Эверестда қор қўчкисида ҳалок бўлди

Google топ-менежери Эверестда қор қўчкисида ҳалок бўлди

Google топ-менежери Даниэль Фрединбург Непалдаги кучли зилзила оқибатида Эверестда содир бўлган қор қўчкисида ҳалок бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Фрединбург Google X лабораториясининг махфийлик масалаларига жавоб берган ҳамда Эверестда Google Street View ни (Google хариталарини кўришда фойдаланувчилар учун тақдим қилинадиган манзарали фотосуратлар) яратиш ташаббусчиси бўлган ва шахсан ўзи тоғ чўққисига суратларни олиш учун камера билан кўтарилишда иштирок этган эди.

“Жамоамизнинг аъзоларидан бири, Даниэль Фрединбургнинг тоғ кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганини катта афсус-надомат билан маълум қиламиз. Жамоанинг бошқа икки аъзоси зилзила пайтида лагерни босиб қолган тоғ кўчкисидан ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар олганлар”, деб айтилмоқда тоққа кўтарилишни ташкил қилган Jagged Globe компанияси берган хабарда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru