Жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтинги эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-05-2015 | 13:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Май 2015 года
1 196

Жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтинги эълон қилинди

 Жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтинги эълон қилинди

Forbes журнали Жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтингини эълон қилди. Forbes Global 2000 деб номланувчи бу рўйхат ҳар йили қайта тузилади, деб ёзади Kun.uz.
Рўйхатнинг биринчи ўнлиги Хитой ва АҚШ компанияларидан иборат. Рўйхатни Хитойнинг ICBC компанияси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Хитой Қурилиш банки, Хитой Қишлоқ хўжалиги банки, Хитой банки, сўнг АҚШ компаниялари – Berkshire Hathaway, JPMorgan Chase и Exxon Mobil эгаллади. Кучли ўнликка PetroChina, General Electric ва Wells Fargo компаниялари якун ясади.
Россия компаниялари ичида энг яхши натижани “Газпром” кўрсатди – у АҚШнинг AT&T компанияси билан бирга 27-ўринни бўлишиб олди. Бундан ташқари, “Роснефть” 59, “ЛУКойл” 109-ўринга муносиб кўрилди.
 Жаҳоннинг энг йирик компаниялари рейтинги эълон қилинди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru