Тимсоҳ гольф ўйнаётган спортчини ўлдирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-12-2014 | 15:21 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Декабр 2014 года
922

Тимсоҳ гольф ўйнаётган спортчини ўлдирди

Тимсоҳ гольф ўйнаётган спортчини ўлдирди

ЖАРда тимсоҳ 29 ёшли гольф ўйинчисига ҳужум қилди, Бу ҳақда Bloomberg’га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда. Воқеа Крюгер миллий боғида содир бўлди. Бу мамлакатдаги бу турдаги энг йирик табиий объект ҳисобланади. Жак ван дер Сандт - шу боғ ходимининг ўғли сайёҳлик лагерларидан бирида жойлашган майдонда гольф ўйнаётган эди.
Айрим маълумотларга қараганда, йигит ўйиндан сўнг сунъий сув ҳавзаси ёнига борган. Унда эса тўрт метрли йиртқич яширинган экан. Бундай сув ҳавзалари гольф майдонларида одатда тўсиқ сифатида яратилади. Бошқа маълумотларга қараганда, ван дер Сандт ўйиндан сўнг дўсти билан кўлга сакрай бошлаган. Навбатдаги сакрашдан сўнг эса улкан рептилиянинг ўлжасига айланган. Нима бўлганда ҳам, икки соатдан сўнг спортчининг тимсоҳ тишларининг излари қолган жасадини топишди.
Кейинроқ тимсоҳ отиб ташлашган. Боғ раҳбарияти ҳалок бўлган йигитнинг оиласига таъзия билдириб, бу ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлади.
Маълум бўлишича, қишки уйқу тугаб, ёмғирлар мавсуми бошланганда, тимсоҳлар фаоллашиб, анча тажовузкор бўлиб қолади. Судралувчи эркакни кўриб, дарҳол унга ташланган ва сув тагига олиб кириб кетган.
Статистика маълумотларига қараганда, бу йил бутун дунё бўйича 280 киши тимсоҳ ҳужуми қурбони бўлган.

Фото: tvc.ru

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru