Барак Обама 2014 йилдаги даромадлари бўйича ҳисобот берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-05-2015 | 09:32 ZAMIN.UZ / Дунё / 17 Май 2015 года
1 011

Барак Обама 2014 йилдаги даромадлари бўйича ҳисобот берди

Барак Обама 2014 йилдаги даромадлари бўйича ҳисобот берди

АҚШ президенти Барака Обама ва унинг оиласининг молиявий аҳволи 1,9 млн доллардан 6,9 млн долларгача баҳоланмоқда. Бу ҳақда Оқ уй томонидан тақдим этиладиган ҳар йилги ҳисоботда айтилган, деб ёзади Kun.uz.

15 май куни Оқ уй 2014 йил якунларига кўра 9 саҳифалик молиявий ҳисоботни чоп этди.
Обама ва унинг оиласи ҳисоботда ўзларининг ҳисоб-китоблари ва баҳолашларига кўра, тахминий молиявий аҳволини маълум қилди.

АҚШ президенти бойлигининг катта қисми – 1 миллиондан 5 млн долларгачаси АҚШ Молия вазирлигининг қарздорлик қоғозларига киритилган. Яна 250 мингдан 500 минг долларгача маблағ бошқа тўлаш муддати кўрсатилган қарздорлик қоғозларига киритилган.

Президент оиласининг JPMorgan банкидаги жорий ҳисоб рақамида 50 минг доллардан 100 минг долларгача, Northern Trust банкидаги ҳисоб рақамида эса 15 минг долларгача маблағ бор. Шунингдек, Мишель ва Барак Обаманинг Vanguard пенсия жамғармасида ҳам 100 мингдан 250 минг долларгача маблағи сақланмоқда.

Барак ва Мишель Обаманинг 2014 йилдаги даромадлари 477 минг 383 долларни ташкил қилди, бу қиймат уларнинг ўтган йилдаги даромадларидан 3715 доллар камроқ ҳисобланади. Президент ва биринчи хоним ўз даромадларидан федерал солиқлар тарзида 93 минг доллар тўлашган.

Маълумот учун, АҚШ президенти йилига 400 минг доллар атрофида маош олади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru