Ҳиндистон мобил клиникаларидан бирида ўтказилган оммавий кўз операцияларидан кейин 60 киши кўр бўлиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-12-2014 | 15:49 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Декабр 2014 года
950

Ҳиндистон мобил клиникаларидан бирида ўтказилган оммавий кўз операцияларидан кейин 60 киши кўр бўлиб қолди

Ҳиндистон мобил клиникаларидан бирида ўтказилган оммавий кўз операцияларидан кейин 60 киши кўр бўлиб қолди

Ҳиндистондаги Панжоб вилоятининг Гурдаспур тумани ҳудудига қарашли Амритсар қишлоғидаги мобил клиникаларидан бирига кўзини тузатиш учун келган 60 бемор операцияларидан кейин кўриш қобилиятини буткул йўқотди. Бу ҳақида «Таймс оф Индия»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳодиса бўлиб ўтган клиника кўз даъволаш учун рухсатномага ҳам эга бўлмаган.

Юқори малакали шифокорларнинг хулосасига кўра, энди бу беморларнинг кўзларини тузатиб бўлмайди. Жабрланганлар орасида аёллар ва болалар кўпчиликни ташкил этади.

Фото: bbc.co.uk

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru