Стив Жобс ҳақидаги янги фильмнинг илк тизери тақдим этилди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-05-2015 | 18:51 ZAMIN.UZ / Дунё / 18 Май 2015 года
1 659

Стив Жобс ҳақидаги янги фильмнинг илк тизери тақдим этилди (видео)

Стив Жобс ҳақидаги янги фильмнинг илк тизери тақдим этилди (видео)

Universal Pictures кинокомпанияси Apple компанияси асосчиларидан бири бўлган Стив Жобс ҳақидаги биографик фильмнинг илк тизерини тақдим этди, Фильм премьераси 2015 йил 9 октябрга белгиланган. Бу ҳақда Meduza'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Уолтер Айзексон томонидан ёзилган Стив Жобснинг таржимайи ҳолини экранлаштириш ҳуқуқини 2011 йилда Sony Pictures компанияси сотиб олган эди. 2014 йилда Аарон Соркин сценарий ёзишни тугатган. Аввал режиссёр Дэвид Финчер, кейин бош ролни ўйнаши кутилган актёр Кристиан Бейл лойиҳадан кетгач, Sony Pictures фильм устида ишлашни тўхтатган.

Кейин фильмни ишлашга Universal Pictures студияси киришган. Денни Бойл режиссёрлигидаги фильмда Стив Жобс ролини Метт Деймон, Бен Аффлек, Леонардо Ди Каприо кабилар ўйнаши кутилаётган эди. Якунда бу рол учун Майкл Фассбендер танланди. Стив Возняк образи эса Сет Рогенга топширилди. Шунингдек, фильмда Кейт Уинслет ва Жефф Дэниелс ҳам иштирок этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru