Ташқи разведка хизмати рублнинг қадрсизланишига кимлар сабабчи бўлаётганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-12-2014 | 18:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Декабр 2014 года
1 719

Ташқи разведка хизмати рублнинг қадрсизланишига кимлар сабабчи бўлаётганини маълум қилди

Ташқи разведка хизмати рублнинг қадрсизланишига кимлар сабабчи бўлаётганини маълум қилди

«Хорижий инвестицион жамғармалар 2014 йилнинг бошидан бери ўз қийматини 50 фоизга йўқотган рублга нисбатан бўлаётган ҳужумларда иштирок этмоқдалар». Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати раҳбари Михаил Фрадков «Bloomberg» агентлигига берган интервьюсида шундай фикр билдирган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

«Ҳар қандай спекуляциялар ўзининг муайян схемасига эга, схемалар эса кимдир томонидан ишлаб чиқилади. Ғарб давлатларининг молиявий институтлари ва жамғармалари Россия бозорида ўз одамлари ва молиявий воситачилари ёрдамида ҳаракат қиладилар, шу тариқа улар Россия рублининг қадрсизланишида келишилган ҳолда иштирок этадилар», – дейди Михаил Фрадков.

Фрадковнинг фикрича, бу ҳужумлар рублнинг қадрсизланиши ва нефть нархининг туширилишига қаратилган найрангбозликларни ўз ичига олади. Жорий йилда нефть нархининг 30 фоизга тушиб кетиши асосан АҚШнинг хатти-ҳаракатлари эвазига содир бўлмоқда. Бу хатти-ҳаракатлар Россияни бутун эътиборни ўз ички муаммоларини ҳал қилишга қаратишга мажбур этишга қаратилган, деб ҳисоблайди Фрадков.

Қайд этиб ўтиш жоизки, Россия президенти Владимир Путин кеча, 4-декабрь куни Федерал йиғилишга қилган мурожаати давомида ҳукумат рублнинг қийматини кимлар тушираётганини билишини ҳамда Марказий Банк ва Молия вазирлигига зарур чораларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилишини маълум қилганди.

Фото: Никольский Алексей / ТАСС

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru