Forbes Россиянинг энг бой одамлари рейтингида Алишер Усмоновни тўртинчи ўринга қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-05-2015 | 13:25 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Май 2015 года
1 763

Forbes Россиянинг энг бой одамлари рейтингида Алишер Усмоновни тўртинчи ўринга қўйди

Forbes Россиянинг энг бой одамлари рейтингида Алишер Усмоновни тўртинчи ўринга қўйди

Forbes журнали томонидан эълон қилинган Россиянинг энг бой шахслари рейтингида «Алфа Групп» эгаларидан бири Михаил Фридман 15,8 миллиард доллар билан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

15,1 миллиард долларга эга «Интеррос» президенти Владимир Потанин иккинчи ўринга тушган бўлса, «НОВАТЕК» раҳбари Леонид Михелсон 14,7 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллаган.

Бир неча йил ушбу рейтингни бошқарган асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 14,6 миллиард доллар билан тўртинчи ўринда қайд этилди. Март ойидаги рейтингда Потанин биринчи, Фридман иккинчи ўринда кўрсатилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru