Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-05-2015 | 16:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Май 2015 года
3 309

Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди

Таиландда фил сайёҳнинг камерасини тортиб олди ва селфига тушди

Таиландда фил канадалик сайёҳнинг камераси ёрдамида селфига тушди. Бу ҳақда Korrespodent.net'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

22 ёшли Кристиан Лебланк қўлида GoPro экшн-камерасини тутгани ҳолда филни бананлар билан боқаётган вақтда, фил техникани сайёҳ қўлидан тортиб олган, шунга қарамай камера эса суратга олишда давом этаверган.

«Қўлимда бананлар тугаб қолганидан кейин фил камерамни тортиб олди. Бахтимга, филлар жуда хотиржам ва меҳрибон жониворлар ҳисобланади. Мен нафақат камерамни қайтариб олдим, балки энг яхши фотосуратларга ҳам эга бўлдим», – деди йигит.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru