Кениялик эркак Обаманинг қизи қўлини сўраб, эвазига 70 та қўй ва 50 та сигир бермоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2015 | 11:01 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Май 2015 года
1 509

Кениялик эркак Обаманинг қизи қўлини сўраб, эвазига 70 та қўй ва 50 та сигир бермоқчи

Кениялик эркак Обаманинг қизи қўлини сўраб, эвазига 70 та қўй ва 50 та сигир бермоқчи

Кениялик ҳуқуқшунос Феликс Кипроно АҚШ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малияга уйланишни исташини ва қалин сифатида 70 та қўй, 50 та сигир ва 30 та эчки беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Кипроно Обама июль ойида Кенияга ташриф буюрганида унинг қизига турмуш қуриш таклифини билдирмоқчи. «Ҳозир мен Обамага хат ёзмоқдаман, унда президентдан Малияни Кенияга ўзи билан олиб келишини сўрайман», — деди у.

Эркакнинг таъкидлашича, унинг Барак Обаманинг қизига бўлган муҳаббати «чин» ва Америка президенти оиласининг бойлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Мен Малияга бу ердаги аёллар бажарадиган рўзғор юмушларини — сигир соғиш, маккажўхоридан бўтқа пишириш, қатиқ тайёрлашни ўзим ўргатаман», — дея қўшиб қўйди Феликс Кипроно.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru