Хитойлик аёл йўқолган итини топиб берганга уйини совға қилишга ваъда берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-06-2015 | 19:08 ZAMIN.UZ / Дунё / 03 Июн 2015 года
931

Хитойлик аёл йўқолган итини топиб берганга уйини совға қилишга ваъда берди

Хитойлик аёл йўқолган итини топиб берганга уйини совға қилишга ваъда берди

Хитойлик Лю исмли 70 яшар аёл йўқолган итини топиб берганга уйини совға қилишга ваъда берди. The Daily Mirror нашри'га асосланиб Kun.uz ёзишича, аёл бундай мазмундаги эълонларни ўз уйи атрофида ёпиштириб чиққан.

Аёлнинг тасарруфидаги кўчмас мулк 650 минг долларга баҳоланмоқда.
Орадан бир муддат ўтгач, аёл кўплаб қўнғироқлар ола бошлади. Айримлар бошқа итларни аёлнинг ити сифатида кўрсатиб, уйга эга чиқмоқчи бўлишди. Бундай ёлғон ахборотлардан тўйган аёлнинг жияни оила итни қидиришни тўхтатишини маълум қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru