Путин Россияга тўла босим ўтказиш учун Ғарбнинг «қўллари калталик» қилишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2014 | 12:26 ZAMIN.UZ / Дунё / 06 Декабр 2014 года
1 716

Путин Россияга тўла босим ўтказиш учун Ғарбнинг «қўллари калталик» қилишини маълум қилди

Путин Россияга тўла босим ўтказиш учун Ғарбнинг «қўллари калталик» қилишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин ўз чиқишларидан бирида Россияга босим ўтказишга уринаётган давлатлар бу ишни узоқ давом эттира олишмаслиги, бунга уларнинг қўллари калталик қилишини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Путин инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Элла Памфилованинг Россияга ҳар томондан босим ўтказилаётгани ҳақидаги фикрига қўшилмаслигини таъкидлади.

«Ҳеч ким бизни сиқмаяпти, шунчаки, сиқишга уринишлар бўляпти. Ҳамма томондан эмаслиги аниқ — ҳар томондан қамраб олишга уларнинг қўллари калталик қилади», — деди Путин.

Бундан аввал Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзолари ва омбудсменлар билан учрашувда Россия ўзининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларини ривожлантириши ва мустаҳкамлаши кераклигини айтган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru