Энди Уорхолнинг «Бир доллар» картинаси кимошди савдосида 33 млн долларга сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-07-2015 | 22:25 ZAMIN.UZ / Дунё / 02 Июл 2015 года
803

Энди Уорхолнинг «Бир доллар» картинаси кимошди савдосида 33 млн долларга сотилди

Энди Уорхолнинг «Бир доллар» картинаси кимошди савдосида 33 млн долларга сотилди

Америкалик поп-арт қироли Энди Уорхолнинг «Бир доллар» расми Sotheby’s’нинг замонавий ва урушдан кейинги санъат асарлари кимошди савдосида 20,9 миллион фунт стерлингга (32,6 миллион доллар) сотилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар беради.

Сотилган расмда Уорхол биринчи марта доллар купюрасини тасвирлаган. «Расм учун тўрт нафар коллекционер курашди ва унинг якуний нархи 18 миллионлик дастлабки нархидан анча ошиб кетди», — дейди кимошди савдоси уйи вакили.

Кимошди савдосига Энди Уорхолнинг доллар купюралари тасвирланган 21 та асардан иборат коллекцияси қўйилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru