Олма-Отада машина ёқиб юборувчи жиноятчи видеога олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-07-2015 | 20:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Июл 2015 года
2 353

Олма-Отада машина ёқиб юборувчи жиноятчи видеога олинди

Олма-Отада машина ёқиб юборувчи жиноятчи видеога олинди

Олма-Отадаги кузатув камералари машина ёқиб кетувчи жиноятчини видеога олди. Видеолавҳани Motor.kz нашрига фойдаланувчи Дмитрий Голубинский юборди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Нашрда ёзилишича, жиноятчи бир ойдан бери Toyota Land Cruiser русумли 4та ва Toyota Sequoia русумли 1та машинани ёқиб юборган.
Биринчи ҳолат 6 июль куни кузатилди. Ўша куни бирйўла иккита йўлтанламасга ўт қўйилди. Учинчи ва тўртинчи машиналар икки кундан сўнг ёқиб юборилди.
Охирги ҳолат 14 июль куни кузатилди – бу сафар Toyota Land Cruiser Prado 150 машинаси ёқиб юборилди. Айнан шу воқеа камераларда қайд қилинди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru