Зимбабве президентининг турмуш ўртоғи етакчи партиянинг муҳим лавозимига сайланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-12-2014 | 12:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 07 Декабр 2014 года
841

Зимбабве президентининг турмуш ўртоғи етакчи партиянинг муҳим лавозимига сайланди

Зимбабве президентининг турмуш ўртоғи етакчи партиянинг муҳим лавозимига сайланди

Зимбабвенинг президенти Роберт Мугабенинг турмуш ўртоғи Грейс Мугабе мамлакатнинг етакчи партияси сафидаги нуфузли «аёллар лигаси»нинг раҳбарлиги лавозимига сайланди. Мутахассисларнинг фикрича, бу унинг эридан президентлик лавозимини қабул қилиб олиш ҳаракатидаги биринчи қадамидир, Бу ҳақида «France-Presse»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Партиянинг навбатдаги мажлисида 90 ёшли Мугабе мамлакат раҳбари сифатида қайта сайланди, унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи Грейс эса партиянинг аёллар қанотига раҳбар этиб тайинланди. Бу уни Роберт Мугабедан кейин президентликка асосий даъвогарга айлантирди.

Роберт Мугабе Зимбабвени мамлакат мустақилликка эришган 1980 йилдан бери бошқариб келади.

фото: Kun

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru