Рафаэль Бенитес: Нима учун «Реал»ни ҳимоявий жамоа дейишларига тушунмайман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-08-2015 | 10:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Август 2015 года
603

Рафаэль Бенитес: Нима учун «Реал»ни ҳимоявий жамоа дейишларига тушунмайман

Рафаэль Бенитес: Нима учун «Реал»ни ҳимоявий жамоа дейишларига тушунмайман

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес жамоани ҳимоявий ўйин намойиш этишда айблаётганларга эътироз билдирди.

«Тўғри, ОАВ одамларга қандайдир маълумот бериши шарт. Аммо уларда ёзилганлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, жамоада кучли зарбага эга бўлган тезкор ва бош билан яхши ўйнай оладиган футболчиларнинг бўлиши муаммодек кўринади. Аммо таркибда Бэйл, Роналду, Хамес, Бензема ва Исколарнинг борлиги ажойиб ҳолатку.

Шунингдек ҳар бир ўйиндан сўнг турли суҳбатлар ташкил этилиши ҳам мени ҳайрон қолдиради. Биз дуранг ўйнаганимиз ҳамоно одамлар ҳимоявий футбол ҳақида гапиришни бошладилар. Аммо Испания чемпионати биринчи турида қайси жамоа дарвоза томон энг кўп зарба берганини биласизми? «Реал»!

Агарда дарвоза томон энг кўп зарба берган бўлсанг ва шу билан бирга ҳимоявий жамоа бўлсанг, мен таслимман. Аммо билиб қўйинг, дуранг - бу ҳимоявий ўйин намойиш этилди, дегани эмас. Шунчаки биз ҳужумда ноаниқ ҳаракат қилганимизни билдиради», - дейди Бенитес.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru