БААлик 8 ёшли бола Bentley GT V8 машинасини ютиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БААлик 8 ёшли бола Bentley GT V8 машинасини ютиб олди

БААлик 8 ёшли бола Bentley GT V8 машинасини ютиб олди

Бирлашган Араб амирликларида истиқомат қилувчи 8 ёшли бола Emirates Islamic Kunooz ойлик лотереясида Bentley GT V8 coupé спорткарини ютиб олди.

Боланинг исми Муҳаммад Ҳолид Сулаймондир. Айтилишича, лотореянинг июль ойи натижаларида унинг исми тилга олинган. Бола отаси билан келиб ютуқни олиб кетиши мумкин бўлади.

Kunooz – бу Emirates Islamic банкининг омонат жамғармаси бўлиб, у ўз хизматидан фойдаланувчи мижозларга ҳар ой ўзига хос лотерея ўйнашни таклиф қилади. Бунинг учун улар ҳар чорак йилда 5 минг дирҳамлик балансни ўз ҳисобларида сақлаб туриши керак. Бунинг эвазига улар ҳар ой 1 млн дирҳам, машина ва бир хонали уй сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru