Нигерияда ушлаб турилган рус самолёти қўйиб юборилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-12-2014 | 13:57 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Декабр 2014
1 803

Нигерияда ушлаб турилган рус самолёти қўйиб юборилди

Нигерияда ушлаб турилган рус самолёти қўйиб юборилди

Франциянинг Нигериядаги элчиси Шампань Лабриолль Нигерия ҳукумати ноқонуний қуролларни ташиётганликда гумон қилиб қўлга олган Россияга тегишли Ан-124-100 юк ташувчи самолётига парвозни давом эттиришга рухсат бергани ҳақида маълум қилган, Бу ҳақида «Вести.ру»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

6-декабрь куни ушбу самолёт Марказий Африка Республикасидан Чадга учаётганида, Кано шаҳридаги Нигерия аэропортига қўнишга мажбур бўлган, нигерияликлар самолёт юкхонасидан икки дона ҳарбий вертолёт топишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумотларга кўра, бу самолёт юкхонасидан чиққан икки вертолёт ҳарбий мақсадлар учун эмас, қутқарув хизматлари кўрсатувчи кичик “Gazelle” вертолётлари бўлган.
Эндиликда, бортида икки нафар француз ҳарбийлари ва 12 нафар рус экипажи бўлган ушбу самолёт Чад пойтахти Нжаменуга эркин парвоз қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда МАР пойтахтида христианлар жангарилари ва “Селека” номли маҳаллий қароқчилар гуруҳи ўртасида катта тўқнашув юз берган, натижада 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 159 мингдан ортиқ тинч аҳоли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган эди. Бу воқеадан кейин, БМТ МАР ҳудудига 1200 нафарлик француз ҳарбий қисмини ҳамда 3600 нафарлик бошқа африкалик ҳарбийларни назоратни таъминлаш учун жойлаштиришга қарор қилган эди.

Фото: Global Look Press / Kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru