БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди

БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди

Бугун, 19 сентябрь куни БАА шаҳзодаси, Дубай амирлиги тахти ворисларидан бири шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум вафот этди. Бу ҳақда амирлик маъмурияти расман маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Муҳаммад бин Ал-Мақтумнинг ўғли бўлган шаҳзода Рашид 34 ёшида юрак хуружи туфайли оламдан ўтгани айтилмоқда.

Амирликларда бу воқеанинг тўлиқ тафсилотлари ҳозирча аён этилмаяпти.

Ушбу ҳодиса туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилиниши кутилмоқда.

"Биз барчамиз Аллоҳнинг амри билан келганмиз ва унинг амри билан унинг олдига қайтамиз", деб айтилади ушбу нохушлик юзасидан берилган расмий мурожаатда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru