Хитойда дунёнинг энг қари эркак пандаси 30 ёшга тўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойда дунёнинг энг қари эркак пандаси 30 ёшга тўлди

Хитойда дунёнинг энг қари эркак пандаси 30 ёшга тўлди

Дунёда энг ёши катта ҳисобланувчи эркак панда бўлмиш Пань Пань Хитойда ўзининг 30 ёшини нишонлади.

Ecns.cn нашрида хабар берилишича, бу кўрсаткич одамлардаги 100 ёшга тенг ҳисобланади.

Пань Пань Сичуань провинциясида улкан пандаларни ўрганиш марказида истиқомат қилади. Марказ ходимлари унинг туилган куни муносабати билан қўшиқ куйлаб беришган. Ушбу маросимда "юбильяр панда" учун атрофи сабзи билан ўралган байрамона улкан музли торт тайёрланган.

Маълум қилинишича, ушбу панда 1980 йилда ёввойи табиат қўйнида туғилган, у бир неча ойлик бўлганида тадқиқотлар марказига олиб келинган. Охирги 20 йил ичида унда 130дан ортиқ панда туғилган. Бу эса тутқунликдаги пандаларнинг 1/4 қисмини ташкил этади.

Қайд этилишича, одатдаги пандаларнинг умр кўриш муддати 20 йил бўлади.

Бундан олдинроқ, Гонгконгда Цзя-Цзя исмли урғочи панда 37 ёшга тўлгани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru