Нью-Йорк мэри қора танли ўсмирларни кўчаларда эҳтиёт бўлиб юришга чақирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-12-2014 | 14:35 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Декабр 2014 года
923

Нью-Йорк мэри қора танли ўсмирларни кўчаларда эҳтиёт бўлиб юришга чақирди

Нью-Йорк мэри қора танли ўсмирларни кўчаларда эҳтиёт бўлиб юришга чақирди

Нью-Йорк мэри АҚШ ҳудудида полиция қора танли ўсмирларга нисбатан яхши муносабатда эмаслигини тан олди. 2014 йил 1 январда Нью-Йорк шаҳри мэрлигига сайланган Билл де Блазио мамлакат ҳудудидаги ўсмир ёшдаги қора танлилар полиция билан эҳтиёткорона муомилада бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақида у АBC телеканали мухбири билан суҳбат чоғида гапириб ўтган, деб хабар бермоқда «ТАСС» маьлумотига асосланиб «Kun.uz».

Билл де Блазио Нью-Йорк мэрлигига сайланган илк демократлар вакили бўлиб, у қора танли аёл Чирлейн Маккрейга уйлангани ҳам эътиборлидир. Уларнинг Чиара ва Данте исмли фарзандлари ҳам бор.
Шаҳар мери ўзининг ўғли билан ҳам тарбиявий суҳбат ўтказиб, унга кўчада ножўя хатти-ҳаракат содир этмасликни тайинлаганини билдирган.
«Мамлакатда ҳозир шундай қалтис вазият ҳукм сурмоқда. Барчангизга болалар билан шундай суҳбат ўтказишни тавсия қиламан», – дейди Билл де Блазио.

Ўз навбатида Нью-Йорк полиция хизмати бошлиғи Уильям Бреттон шаҳар мерининг фикрларини инкор қилиб, полиция томонидан ирқчилик содир этилмаётганини, полиция ҳар доимгидек ўз ишини бажараётганини маълум қилган.
«Биз томонимиздан шаҳар фуқароларига ҳеч қанақа таҳдид мавжуд эмас», – дея интервью берган у CBS телеканалига.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида АҚШнинг Фергюсон шаҳарчасида 18 ёшли қора танли ўсмир Майкл Браунни отиб ўлдирган полициячи Даррен Уилсон суд томонидан оқлангач, фуқаролар норозилик билдириб, тўс-тўполон кўтаришган ва уларнинг ўнлаб нафари ҳибсга олинган эди. Декабрь бошида эса шунга ўхшаш ҳолат Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиб, бу сафар Эрик Гарнер исмли қора танли фуқаро полициячи Даниэль Пантело томонидан ноҳақ ўлдирилганига қарамасдан, суд уни жазосиз қолдиргани намойишларга сабаб бўлган, натижада полиция билан тўқнашувлар давомида юзлаб безорилар қамоққа ташланган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru