Россиядан Ўзбекистонга олтин рудаси ўғирлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиядан Ўзбекистонга олтин рудаси ўғирлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

Россиядан Ўзбекистонга олтин рудаси ўғирлаш билан шуғулланган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди

Москва вилоятидан Ўзбекистонга қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро Жавлонбек Исматов экстрадиция қилинди.

Исматов 2012-2014 йилларда шериклари билан бирга қаттиқ қўриқланувчи “Қоракутон” олтин карьерига кириб, у ердан олтин сақловчи руда ўғирлаб юргани учун Ўзбекистонда қидирувга берилган.
Жиноятчилар ўғирланган рудани қайта ишлаб, ундан олтин олишган ҳамда кейинчалик уни сотишган.

Жиноий гуруҳ ҳаммаси бўлиб 2,8 млрд сўмлик олтин рудаси ўғирлаган.

“Олинган пул маблағларини қонунийлаштириш мақсадида жиноятчи автомобиллар, ер майдонлари, квартиралар сотиб олган ва уларни бошқа одамлар номига расмийлаштирган”, деб маълум қилинмоқда Москва вилояти прокуратураси матбуот хизматида.

Тергов маълумотига кўра, Исматов, шунингдек, ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистонда ресторанда мижозларни қаттиқ дўппослаган.

Исматов жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида Россияда беркиниб юрган. Жиноятчи март ойида Москва вилоятининг Одинцово туманида қўлга олинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru