Россиялик олимлар Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган янги астероидни аниқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-12-2014 | 20:53 ZAMIN.UZ / Дунё / 08 Декабр 2014
1 358

Россиялик олимлар Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган янги астероидни аниқлади

Россиялик олимлар Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган янги астероидни аниқлади

Россиялик астрофизик Владимир Липунов роботлаштирилган телескоплар тармоғи ёрдамида ҳажми аввал аниқланган Апофис астероидидан катта, Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган янги астероидни аниқлади, Бу ҳақида «ТАСС»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

2014 U116 деб номланган астероид Ерга қай даражада хавфли эканлиги ҳозирча маълум эмас. Диаметри тахминан 370 метр бўлган астероид ер билан тўқнашса, портлаш Челябинск астероиди тўқнашувиникидан кучлироқ бўлиши кутилмоқда.

«Роскосмос» хабарига кўра, Челябинск метеоритидан кейин осмонни автоматик равишда кузатиб турадиган тизимларга бўлган қизиқиш ошиб кетган. Жумладан, 2013 йилда Ерга хавф туғдириши мумкин бўлган учта астероид аниқланган.

Фото: NASA


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru