Канадада 45 миллион долларлик жекпотни ютиб олган лотерея ўйинчиси қидирилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-09-2015 | 14:58 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Сентиябр 2015
970

Канадада 45 миллион долларлик жекпотни ютиб олган лотерея ўйинчиси қидирилмоқда

Канадада 45 миллион долларлик жекпотни ютиб олган лотерея ўйинчиси қидирилмоқда

Номаълум шахс Канададаги энг йирик жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда «Эхо Москви» га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Унинг пул ютуғи 45 миллион АҚШ долларига тенг. Хабар беришларича, Lotto-Max лотереясининг бахтли чиптаси Онтарио вилоятида сотилган. Бундан ташқари, яна 15 киши 750 минг доллар миқдорида рағбатлантирувчи мукофотларга эга бўлган.

Одатда Lotto-Max’нинг жекпотлари 38 миллион доллардан ошмайди, бироқ бу сафар — 7 августдан бери лотереяда ҳеч ким ғолиб чиқмаётгани сабаб, ташкилотчилар соврин жамғармасини оширишга қарор қилганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru