«Google» раҳбари — жаҳон ОАВдаги энг нуфузли киши » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-12-2014 | 11:05 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Декабр 2014 года
810

«Google» раҳбари — жаҳон ОАВдаги энг нуфузли киши

«Google» раҳбари — жаҳон ОАВдаги энг нуфузли киши

«Google» раҳбари, «The Guardian» талқинига кўра, жаҳон ОАВдаги энг нуфузли кишилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, Бу ҳақида «ТАСС»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Жаҳон ОАВдаги 100 нафар энг нуфузли кишилар рўйхатида «Google» асосчиларидан бири, унинг ижрочи директори Ларри Пейж биринчи ўринга муносиб кўрилди. Иккинчи ўрин «Facebook» асосчиси Марк Цукербергга насиб қилди. Илк учликдан «Apple» компанияси раҳбари Тим Кук ҳам ўрин эгаллади.
Тўртинчи ўринга «Би-би-си» гуруҳи раҳбари Тони Холл, бешинчи ўринга «Amazon»нинг ижрочи директори Жефф Безос жойлашди. Ундан сўнг рўйхатда «Twitter» компанияси раҳбари Дик Костоло, «News Corp» раиси Руперт Мэрдок номини учратиш мумкин.

Рейтингда МДҲдан фақат «The Independent», «The Evening Standard» британ газеталари ва «London Live» телеканалининг эгаси бўлган россиялик Евгений Лебедев (100 ўриндан 70-ўрин) номини учратиш мумкин.

Фото: sostav.ua

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru